«Газета.uz» нашри Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Aкмал Бурханов билан катта интервьюни эълон қилди.
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Сентябрь 09, 2020
- 231 кўрилди
— Коррупция нафақат давлатнинг ички сиёсатига, балки мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўсига ҳам таъсир қилади. Коррупциянинг ҳолати халқаро алоқаларни яратиш, иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий-маданий соҳаларда салбий оқибатларга олиб келади. Шунинг учун халқаро рейтингдаги позицияларимиз яхши бўлиши учун ишлашимиз керак. Бу мамлакат тараққиёти ва демократиясининг барометри ҳисобланади.
Aфсуски, биз коррупцияни қабул қилиш индексида 153-ўринни эгаллаб турибмиз. Объектив равишда назар солсак, биз у ерда 120-ўринда бўлишимиз мумкин эди. Бу рейтинг қандай тузилади ва маълумотлар қаердан олинади? Очиқ маълумотлардан. Бизда эса очиқ маълумотлар умуман йўқ», — Бурханов.