Хоразм вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасида ишчи-хизматчилар касбларининг лавозим ЙЎРИҚНОМАСИ

 

 

Хоразм вилояти  ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасида ишчи-хизматчилар касбларининг лавозим ЙЎРИҚНОМАСИ 

I. БОШҚАРМА БОШЛИҒИ

-   Умумий раҳбарлик;
-   ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш;
-   Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари юзасидан буйруқлари, фармойишлари ва қарорлари  ҳамда вилоят ҳокими қарорлари ва фармойишларининг умумий ижроси интизомини ва бажарилишини назорат   қилиш;
-   иқтисод, молия, меҳнат ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш;
-   бухгалтерия хисоби ва ҳисоботини назорат қилиб бориш;
-   ҳуқуқий масалалар;
-   вилоят бошқармалари, даврий нашрлар тахририятлари, ижодий уюшмалар, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ҳамда жамғармалар билан алоқалар;
-   нашриёт ишларини мувофиқлаштириш;
-   бошқарманинг консалтинг хизмати фаолиятини янада яхшилаш чораларини кўриш орқали пуллик хизматни кўрсатиш;
-   вилоят худудида фаолият олиб борувчи даврий нашрларни  давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш;
-   бошқарма буйруқлари, қарорларининг бажарилишини ташкил этиш ва ижро интизомини назорат қилиш;
-   оммавий ахборот воситалари мониторинги фаолиятининг умумий назоратини олиб бориш;
-   жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари масалаларини назорат қилиш;
-   молиявий ҳужжатларга биринчи имзо чекиш ва хўжалик ишларини юритиш;
-   китобхонлик тарғиботи, китоб савдоси ва ахборот-кутубхона фаолиятини янада юксалтириш масалаларини ташкил этиш;
-   давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни ташкил қилиш;
-   давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларига хулосалар бериш ва аттестациядан ўтказиш.

II. БОШ ҲИСОБЧИ 

-   Бошқарма аппаратида молия хўжалик фаолиятини, бухгалтерия хисобини ташкил этиш;
-   пул маблағлари, моддий бойликлар, асосий воситаларнинг ҳисоб-китоби;
-   ҳаражатлар сметасининг бажарилишини таъминлаш;
-   молиявий хисоб-китоб ва кредит операцияларининг ҳисобини олиб бориш ва уларнинг қонунийлигини вақтида ва тўғри расмийлаштиришни назорат қилиш;
-   аппарат ходимлари ойлик маошларини ҳисоб-китобларини олиб бориш;
-   бюджет, пенсия жамғармаси, касаба уюшмаси  ва бошқа мажбурий тўловларни тўғри хисоб қилиб вақтида ўтказиб бериш;
-   пул маблағлари ва моддий бойликларнинг ноқонуний сарфланиши камомад чиқишига қарши чоралар кўриш;
-   штатлар, молиявий ишларни олиб боришдаги қоидаларга катъий амал қилишни таъминлаш;
-   бухгалтерия хисоботини олиб бориш ва белгиланган муддатларда манзилларга етказишни таъминлаш;
-   ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш учун зарур ҳужжатларни  тайёрлаш;
-   пуллик хизмат кўрсатиш масалалари;
-   молиявий ҳужжатларга иккинчи имзо чекиш ва хўжалик ишларини юритиш.                                                                                       

III. ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ,  НАШРИЁТЛАР БЎЙИЧА БОШ  МУТАХАССИС

-   Агентлик ва вилоят ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлаш юзасидан чиқарган фармойишлари, қарор ва буйруқлари ижросини таъминлаш;
-   даврий нашрлар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг соҳага доир қонунбузилишлари устидан мониторингини олиб бориш;
-   даврий нашрлар, нашриётлар, ноширлик бўлимлари фаолиятида иқтисодий, ижтимоий-маданий-маърифий режаларни тузишда методик ёрдамларни кўрсатиш ва уларнинг бу борадаги фаолиятларини мувофиқлаштириш;
-   республика китоб нашриётлари, таҳририятлар билан алоқалар;
-   газета ва журналлардан ишда зарур муҳим материалларни махсус папкаларга тўплаш, бошқарма фаолиятини ОАВ ларида ёритилишин таъминлаш;
-   бошқарма аппарати шахсий таркиби хисобини олиб бориш, кадрлар бўйича хисобот тузиш;
-   меҳнат қонунчилиги асосида ишловчиларни ишга қабул қилиш, ишдан озод қилишни расмийлаштириш;
-   меҳнат дафтарчаларни тўлдириш, хисоб қилиш ва сақлашни таъминлаш;
-   бошқармада ахборот сектори вазифасига юклатиладиган ишларни амалга ошириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари ва ходимлари, вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган блогерлар рўйхатини шакллантириш, улар ишини мувофиқлаштириш, услубий ёрдамлар кўрсатиш;
-   ижтимоий тармоқларда  берилаётган танқидий-таҳлилий чиқишларга муносабат билдириш тизимини  мувофиқлаштириб боришни таъминлаш;
-   матбуот анжуманлари, брифинглар ташкил қилиш, дастурларни ишлаб чиқиш ва ижрога қаратиш;
-   давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларига хулосалар бериш ва аттестациядан ўтказиш ишларини ташкиллаштириш;

IV. МАТБАА КОРХОНАЛАРИ БЎЙИЧА БОШ МУТАХАССИС

-   Бошқарма буйруқлари, Кенгаш қарорларининг бажарилишини ташкил этиш ва ижро интизомига риоя этиш ишлари;
-   Агентлик ва вилоят ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлаш юзасидан чиқарган фармойишлари, қарор ва буйруқлари ижросини таъминлаш;
-   матбаа корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини, стандартларга мослигини таъминловчи тадбирларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш;
-   даврий нашрларнинг назорат нусхаларини тегишли манзилларга юборилишини назорат қилиш, тўплаб бориш;
-   контрафакт маҳсулотларининг кириб келиши, тарқатилишининг олдини олишга доир тадбирларни ташкил қилиш ва ҳамкорликдаги тадбирларда фаол иштирок қилиш;
-   бошқармада ахборот хавфсизлигини таъминлаш, АКТ ни кенг жорий қилиш ишларини янада яхшилаш;
-   бошқармада техника хавфсизлигига, фуқаро муҳофазасига амал қилинишини назорат қилиб бориш;
-   вилоят Ахборот-кутубхона маркази фаолиятини тегишли тартибда ўрганиш, соҳага доир Президент фармонлари, қарорлари ва ҳукумат қарорлари ижросинининг таъминланишини назорат қилиш, китоб тарғиботи ва китобхонлик маданиятини янада юксалтириш бўйича  чора-тадбирлар ишлаб чиқиш  ва ижросини таъминлаш;
-   китоб дўконлари фаолиятини ривожлантириш, бу соҳада тадбиркорлик субъектларига зарур ёрдамларни кўрсатиш, соҳага доир Президент қарорлари, меъёрий ҳужжатларни ўз вақтида уларга таништириб бориш;
-   бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти фаолиятига жамоатчилик асосида раҳбарлик қилиш;
-   матбаа корхоналарини рўйхатга олишда давлат хизматлари марказлари билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва ишларни ташкиллаштириш, матбаа корхоналари реестрини юргизиб бориш.

V. КОТИБ

-    Қўл ёзмалардан, босма нусхалардан компьютерда матнлар ёзиш ишларини бажариш;
-    хатларни рўйхатга олиш ва уларни бажарувчиларга етказиш, иш хатларини жойларга етказиш ишларига кўмак бериш;
-    телеграмм, е-хат орқали келган топшириқ ва хабарни раҳбарга етказишда кўмаклашиб бориш;
-    даврий нашрлар мажбурий нусхларини тахламларга тўлиқ тикиб боришни таъминлаш;
-    телеграм, электрон почта, корхона-селектор орқали хат жўнатиш ва қабул қилиш ишларига ёрдам бериш;
-    бошқармага тегишли енгил автомобилнинг техник холатини ва созлигини назорат қилиб бориш, хоналарнинг озодалигини сақлаш;
-    Хўжалик ишларини олиб боришда раҳбар, хисобчи ва ходимларга яқиндан ёрдамлашиш.

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.