АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Сентябрь 07, 2021
- 455 кўрилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан шаҳар ва туман ҳокимликлари, вилоят ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда ахборот хизматларининг ўтган даврдаги фаолияти, ижтимоий тармоқлардаги танқидий материалларга тезкор муносабат билдириши, PR-технологиялар билан ишлаш, ташкилот имиджини шакллантириш, ҳудудларда амалга оширилаётган ишларнинг ёритилиши, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, учрашувда республика туман ва шаҳар ҳокимликлари кесимида фаолияти юқори деб баҳоланган Ҳазорасп тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ж.Усманова, Янгибозор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари У.Нурметова ҳамда Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Б.Худайбергановлар ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.