АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРЛАРИ УЧУН СЕМИНАР...

АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРЛАРИ УЧУН СЕМИНАР ВА МАҲОРАТ ДАРСИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан АОКА директори Асаджон Ходжаевнинг Хоразм вилоятига хизмат сафари давомида белгилаб берилган топшириқлари ижроси юзасидан ахборот хизмати раҳбарлари учун семинар ва маҳорат дарси ўтказилди.
Семинарда сўзга чиққан бошқарма бошлиғи Д.Бекчанова  матбуот котибларининг иш фаолияти самарадорлиги таҳлили, уларнинг ОАВ ва блогерлар билан яқин ҳамкорлиги, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган танқидий мақолалар, фейк ахборотлар бўйича ўз вақтида муносабат билдириш масалалари юзасидан маъруза қилди.

Шунингдек,  Ҳазорасп тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ж.Усманова “Кунни нимадан бошламоқ керак” мавзусида  ўзаро тажриба алмашиш машғулоти ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилоят бошқармаси матбуот котиби  Д.Қурязова  “Журналистикада хабар, матбуот хабарномаси  тайёрлаш ва унга қўйиладиган талаблар” ҳамда  бошқарма мутахассислари томонидан турли хил диаграмма, инфографика тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.

Маҳорат дарсида иштирокчилар учун “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6247-сон, 16.06.2021 й.) мазмун-моҳияти ҳақида тарғибот материаллари намойиш этилди.

Семинар очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, иштирокчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

 

С.АИТБАЕВ,

АОКА Хоразм вилояти бошқармаси бош мутахассиси

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.