Ахборот хизмати раҳбарлари ва блогерлар учун семинар
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Июнь 03, 2021
- 533 кўрилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан тегишли соҳа мутахассислари иштирокида "Мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотларнинг бориши, Президент Фармон ва қарорлари ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишларни ёритишда маҳаллий блогерлар билан ҳамкорлик қилишнинг самарали усуллари" мавзусида семинар ўтказилади.
Семинарда ахборот хизмати раҳбарларининг асосий вазифа ва мажбуриятлари, ахборот тарқатишнинг ҳуқуқий асослари, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборотларга муносабат билдириш ва мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, ахборот хизматларининг журналист ва блогерлар билан ҳамкорлиги даражаси таҳлили, шунингдек, қонунчиликда ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ҳамда масъулият аниқ белгиланганлиги бўйича маърузалар қилинди.
Семинар очиқ мулоқот тарзида ўтиб, иштирокчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.