Янгибозор туманида янги кутубхона фойдаланишга топширилди
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Октябрь 06, 2021
- 540 кўрилди
Бугунги кунда китобхонликка бўлган эътибор асосий масалалардан бўлиб келмоқда. Юртбошимизнинг барча ташаббусларида китобхонлик ва китоб тарғиботига бўлган эътиборни кўришимиз мумкин. Беш ташаббуснинг тўртинчи йўналиши ҳам ёшлар ўртасида китобхонликка бўлган интилишни оширишга доирлиги фикримга мисол бўла олади. Қисқа вақт ичида Янгибозор туманида Маънавият ва маърифат масканида янги кутубхона фойдаланишга топширилди. Кутубхонада Алишер Навоий номидаги миллий кутубхонаси билан интернет орқали тўғридан тўғри алоқа ўрганатилган. Кутубхонада 100 минг дан зиёд китоблар мавжуд. Бепул интернет билан таъминланган.
Кутубхонанинг очилиш тадбирида Ўзбекистон Республикаси Сенати раиси Танзила Норбаева ва бир гуруҳ фаоллар, ёшлар иштирок қилди.