Асаджон Ходжаев хоразмлик блогерлар билан учрашди
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Июль 02, 2021
- 535 кўрилди
Асаджон Ходжаев Хоразмлик блогерлар билан учрашувда вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётида рўй бераётган воқеаларнинг ёритилишида тезкорлик, холислик ва қонунийлик масалалари ҳақида фикрлашди.
Учрашувда блогерлар ҳамда матбуот котиблари ўртасидаги ҳамкорлик масаласини алоҳида муҳокама қилинди. Чунки ҳудудларда аҳоли блогерларга турли масалалар юзасидан мурожаат қилишганда иккинчи томонни эшитиш жуда муҳим.
Суҳбат давомида ҳудуддаги блогерларни қўллаб-қувватлаш, хилма-хил, қизиқарли ва фойдали контентларни кўпайтириш чоралари муҳокама қилинди, ахборот соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.