БЛОГЕРЛАР УЧУН СЕМИНАР-ЙИҒИЛИШ...

БЛОГЕРЛАР УЧУН СЕМИНАР-ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Блогерлар учун "Мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотларнинг бориши, Президент Фармон ва қарорлари ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишларни ёритишда маҳаллий блогерлар билан ҳамкорлик қилишнинг самарали усуллари" мавзусида семинар-йиғилиш ўтказилди.

Тадбирни вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошқарма бошлиғи Д.Бекчанова олиб борди. Бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли фаровонлиги ва тинчлигини таъминлашга йўналтирилган тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши, Президент Фармон ва қарорлари ижроси юзасидан қилинаётган ишларни ёритишда маҳаллий блогерлар билан ҳамкорликнинг самарали усуллари ҳақида атрофлича гапирди.

Йиғилишда шунингдек, вилоят давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ходими Н.Матниёзовнинг “Ахборот хуружларига қарши самарали курашда маҳаллий блогерларнинг роли”, вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари З. Исмаиловнинг “Ахборот тарқатишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусидаги маърузалари тингланди.
Хоразм вилояти “Истиқболли авлод” нодавлат ташкилотининг раҳбари С.Маткаримова “Одам савдосига қарши кураш ойлигида ҳаммамиз фаол бўлайлик” мавзусида тарғибот-ташвиқот чиқишини қилди ҳамда “Огоҳ бўлинг” мавзусидаги буклет ва эслатма материалларини иштирокчиларга тарқатди.
Сўзга чиққанлар ўзаро ҳамкорлик ҳақиқатан ҳам юқори даражада амалга оширилиши, очиқ ва шаффофлик таъминланиши, ишончли, холис ахборот олиш ва тарқатиш, вилоят, шаҳар, туман ва идора ташкилот ахборот хизмати раҳбарлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш билан боғлиқ масалаларга алоҳида тўхталдилар.
Семинар-йиғилишда иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди. Уларнинг саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди. Иштирокчиларнинг билдирган фикр ва мулоҳалари, таклифларидан келиб чиқиб, бошқарма томонидан режалар белгиланди.

Ҳолжон ЁҚУБОВА

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.