БОСМА НАШРЛАРНИНГ НУФУЗИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Январь 26, 2022
- 513 кўрилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан маҳаллий ҳокимликлар ва бошқарув органлари муассислигидаги даврий босма нашрларнинг муҳаррирлари учун "ZOOM" платформаси орқали (онлайн) ўқув-семинар ўтказилди.
Тадбирда Хоразм вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Д.Бекчанованинг "Маҳаллий ҳокимликлар ва бошқарув органлари муассислигидаги даврий босма нашрлар олдида турган масалалар" ҳамда “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири С.Раҳимберганованинг "Босма нашрларнинг мазмун-мундарижаси ва дизайнини янада яхшилаш" мавзусидаги маърузалари тингланди.
Ўқув-семинарда “Янгиариқ овози” газетаси муҳаррири Ж.Юсупов, “Ҳаёт кўзгуси” газетаси муҳаррири М.Тиллаева, “Боғот садоси” газетаси муҳаррири Ш.Усманхўжаев, “Хоразм тиббиёти” газетаси муҳаррири М.Тўрабаевалар бугунги ахборот глобаллашуви жараёнларида тезкорликни таъминлаш, таҳририятларнинг фаолияти ва нуфузини яхшилаш, қўллаб-қувватлаш борасидаги фикрларини билдирдилар.
Ушбу тадбир иштирокчиларнинг савол-жавоблари, фикр ва таклифлари, ўзаро тажрибалар алмашуви асосида янада қизиқарли бўлиб ўтди. Билдирилган таклифлар бошқарма томонидан назоратга олинди.