Босма ОАВ муҳаррирлари билан ишчи-йиғилиш ўтказилди
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Июль 13, 2021
- 565 кўрилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан АОКА директори Асаджон Ходжаевнинг Хоразм вилоятига хизмат сафари давомида белгилаб берилган топшириқлари ижроси юзасидан босма ОАВ муҳаррирлари билан ишчи-йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда сўзга чиққан бошқарма бошлиғи Д.Бекчанова босма нашрларнинг мазмун-мундарижаси ва дизайнини янада яхшилаш, уларнинг Интернет тармоғидаги расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқ ва телеграмм мессенжерида ўз канал ва саҳифасига эга бўлиши ҳамда мунтазам фаолият юритишини таъминлаш масалалари, “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририяти МЧЖ бош муҳаррири С.Раҳимбергановага нашрларда таҳлилий, танқидий материалларни бериб бориш ва мазкур материалларни тайёрлашда аҳамият берилиши лозим бўлган жиҳатлари юзасидан маъруза қилдилар.
Шунингдек, вилоятда фаолият олиб бораётган босма нашрларни қўллаб-қувватлаш ҳамда 2022 йил учун обунани уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича Чора-тадбирлар дастури лойиҳаси муҳокамаси ташкил этилиб, лойиҳа юзасидан фикр-мулоҳазалар тингланди. Шу билан бирга, йиғилишда бошқарма мутахассислари томонидан турли хил диаграмма, инфографика тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.
Йиғилиш очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида фикр алмашилди.