ФАХРИЙ ЖУРНАЛИСТЛАР ЭЪЗОЗДА

ФАХРИЙ ЖУРНАЛИСТЛАР ЭЪЗОЗДА

Анъанага кўра хар йили Республикамизда 27 июнь-матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида кенг нишонланади.
Шу муносабат билан фахрий журналистларга алоҳида эҳтиром ва ҳурмат кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республика Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси томонидан матбуот соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, бугун қарилик гаштини сураётган устозларнинг рўйхатлари шакллантирилди ҳамда “Эҳтиром ёрлиғи” ташкил қилинди. Кеча журналист устозларга ушбу “Эҳтиром” ни тақдим қилиш тадбири Хива шаҳридан бошланди.

Камилжон ака Собиров- 1932 йил 9 майда Хива шаҳрида туғилган, 1965-96 йилларда “Хива тонги” газетаси таҳририятида суратчи-мухбир бўлиб ишлаган, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси, биринчи ўзбек кинооператори ва фотографи Худойберган Девонов авлодидан;
Сабиров Шавкат Камилович- ота касбини давом қилдирган, 1957 йил 4 ноябрда Хива шаҳрида туғилган, 1995-2016 йилларда “Хива тонги” газетаси таҳририятида суратчи-мухбир бўлиб ишлаган, Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси;
Ҳайитбой ака Салаев- 1936 йил 4 январда Хива шаҳрида туғилган, 1968-94 йиллар “Хива тонги” газетаси бўлими мудири вазифасида ишлаган, Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси;
Жуманиязова Бибижон Азизовна- 1949 йил 26 январда Хива шаҳрида туғилган, 1966-1999 йиллар “Хива тонги” газетаси радио ахбороти бўлими мудири вазифасида ишлаган, Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси.

Бошқарма бошлиғи Д.Бекчанова ҳамда “Хива тонги” газетаси муҳаррири Ш.Машариповлар ҳурматли устозларнинг хонадонларига бориб, “Эҳтиром ёрлиғи” ва совғалар топширишди. Уларнинг Ватан истиқболи ва юрт тинчлиги, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий салоҳияти, миллий қадриятлар, анъаналар, меҳр-оқибат, бағрикенглик сингари олийжаноб туйғуларни аҳоли, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишдаги узоқ йиллар самарали меҳнатлари ҳамиша эъзозга, эътирофга лойиқ.

Элёр ПАЛВАНОВ.

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.