ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚ БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ БОШЛАНДИ.
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Декабрь 16, 2021
- 437 кўрилди
Сессияда Гурлан туман ҳокими Ачилов Муроджон Азаматович 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда 2022 йилдаги устувор вазифалар тўғрисида туман аҳолисига мурожаати тингланмоқда.
"Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича келгуси 5 йилда жами 36,4 мингта иш ўринлари яратилади.
Жумладан:
- табиркорликни ривожлантириш орқали 7,9 минг нафар;
- қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ҳамда пахта ва ғалладан қисқартирилган ер майдонларини ижарага бериш ҳисобига 6,8 минг нафар;
- саноат йўналишида 800 нафар;
- хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали 2,1 минг нафар ва бошқа йўналишларда 18,8 минг нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланади".
"Келгуси 5 йилда электр таъминотини яхшилаш мақсадида 490,1 км электр тармоғи, 88 та ТП (трансформатор) қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.
Шунингдек, 450,0 километрдан ортиқ ички йўллар ва 16 та кўприкларни таъмирлаш ишлари амалга оширилади, бунга 255,0 млрд сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида 1060 гектар пахта ва ғалла майдонлари аҳолига узоқ муддатли ижарага берилади;
1000 гектарда интенсив боғ ва токзорлар барпо этилади;
аҳоли хонадонларида жами 10 гектарда иссиқхоналар қурилади;
7,5 минг гектар майдоннинг сув таъминоти, 28,1 км мелиорация тармоқлари таъмирланади".
"Аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида келгуси йилда жами 326 хонадонли 14 та кўп қаватли уй-жойлар қурилади".
Гурлан туман ҳокими Ачилов Муроджон Азаматовичнинг Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ бешинчи сессиясидаги нутқидан
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати