МЕН САЙЛОВДА ИЛК БОР ОВОЗ БЕРАМАН!

МЕН САЙЛОВДА ИЛК БОР ОВОЗ БЕРАМАН!

Хоразм вилоятида сайловга тайёргарлик жараёнида сайловчилар, айниқса, биринчи марта овоз берадиган ёшларнинг сайлов қонунчилигидан хабардорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётир. Бу борада ёшлар иштирокида турли тадбирлар, давра суҳбатлари, мулоқотлар ўтказиб келинмоқда.

Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 12-Хоразм округ сайлов комиссияси Аъзолари хоразмлик ёшлар билан ижтимоий тармоқ орқали “овозли чат” кўринишида мулоқот қилди.  

Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси, вилоят адлия бошқармаси ҳамда "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти бўлинмаси томонидан ташкил этилган овозли чатда округ сайлов комиссияси ўринбосари, котиби, аъзолари, шунингдек ижтимоий фаол ёшлар иштирок этди.

Овозли мулоқотда 12-Хоразм округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари Руслан Собиров ёшларга мавжуд 553 та участка сайлов комиссиялари таркибини қонунда белгиланган талаблар бўйича кўриб чиқилганлиги ҳақида маълумот берди. 

Шунингдек, мутахассислар томонидан ёшларга сайлаш ҳуқуқи, сайловларнинг аҳамияти ҳамда айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Тадбир давомида бу йилги сайловда илк маротаба овоз берадиган йигит-қизларнинг мазкур муҳим сиёсий жараён ҳақидаги тасаввур ва қарашлари билан ўртоқлашилди.

Таъкидлаш лозимки, тадбирда асосий эътибор фуқароларнинг мамлакат миқёсидаги сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабатини шакллантириш, ёш сайловчилар, айниқса, биринчи марта сайловда қатнашадиган ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги, фаол фуқаролик позициясини юксалтириш, ижтимоий-сиёсий жараёнларга дахлдорлик ҳиссини ошириш масалаларига қаратилди.

С.АИТБАЕВ,

АОКА Хоразм вилояти бошқармаси бош мутахассиси

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.