Матбуот анжумани ўтказилди

Матбуот анжумани ўтказилди

Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилоят филиали, Хоразм вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими ҳамкорлигида “Онкологик касалликларнинг олдини олиш ва даволашда Хоразм вилоятида олиб борилаётган ишлар, ютуқлар, тажриба ва муаммолар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида бутун дунёда онкологик касалликларнинг инсон саломатлигига бевосита таъсири, Хоразм вилоятида саратон касаллигининг умумий тарқалиши таркибида сут бези, ошқозон, бачадон бўйни, бош мия ўстмалари ва орқа саратони етакчи ўринларни эгаллаши, касалликларни олдини олиш, даволашда скрининг текширувлар аҳамияти алоҳидалиги таъкидланди.

– Ҳозирда вилоятнинг икки миллионга яқин аҳолисига ихтисослаштирилган онкология хизмати Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилоят филиали 100 ўринга мўлжалланган стационар ва 150 қатновли маслаҳат поликлиникаси томонидан амалга оширилиб келинмоқда. Бугунги кунда стационар даволанаётган беморлар сони ўртача 145-150 нафарни ташкил қилади. Шу сабабдан филиалнинг стационар фаолияти 150 ўринга мўлжаллаб қайта ташкил этилмоқда. Филиал аҳолига сифатли онкологик хизмат кўрсатиш бўйича етакчи ўринларда туради, – дейди филиал директори Тоҳир Палванов.
Анжуманда кейинги йилларда филиал томонидан олиб борилаётган ишлар, соҳага қаратилган эътибор ва берилган имкониятлар хусусида маърузалар қилинди.

Анжуман очиқ мулоқот тарзида ўтиб, иштирокчиларнинг саволларига масъуллар томонидан жавоблар берилди.

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.