Намунали ахборот хизмати лойиҳаси иш...

Намунали ахборот хизмати лойиҳаси иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4366-сонли қарорида оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш, давлат ва жамият ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолига ислоҳотларнинг мақсади, вазифалари ва натижалари ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти шаффофлигини ошириш, шунингдек, уларнинг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ва ахборот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан яхшилаш белгилаб берилган.

Мазкур қарорни ижросини таъминлаш мақсадида Янгибозор туман ҳокимлигида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жойларда ахборот хизматлари фаолияти бўйича ишларни ўрганиш ва услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Д.Бекчанова, ахборот хизматлари секторига масъул С.Аитбоев, туман ва шаҳар Ахборот хизматлари раҳбарлари Янгибозор туманида бўлиб, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати зарур техник воситалар билан таъминланган.

      Хусусан, тасвирга олиш учун фотокамера, штатив, спичка, прожектор, интервью учун энг сўнги русумдаги микрафон ва петличка, ахборот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини юритиш учун “Samsung” русумидаги планшет, ноутбук, монтаж учун алоҳида компютер, юқори тезликдаги интернет билан таъминланган.     Бугунги кунда ҳокимликда Ахборот хизмати бўлим сифатида шаклланмоқда. Матбуот котиби билан биргаликда қўшимча 2 та ходим фаолият олиб бормоқда. Уларнинг фаол ишлаши учун барча шароитлар яратилган.

Ахборот хизмати ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида 20 мингдан ортиқ кузатувчиларига эга.     

      Маҳаллий ва Республика сайтлари, журналистлар ва блогерлар билан ўзаро ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган бўлиб, натижада тумандаги ижтимоий-иқтисодий ютуқлар, олиб борилаётган ишларнинг янада кенгроқ оммага етиб боришида хизмат қилишига эришилмоқда. Шу билан биргаликда, тармоқларда мурожаатлар учун ботлар ташкил этилиб, унга келган аҳолининг муаммолари, ижобий ечим топмоқда. Биргина телеграм каналида яратилган шу кунгача мурожаат ботга келган 45 та мурожаатнинг 42 таси ижобий ҳал этилди.

Ахборот хизмати томонидан ижтимоий тармоқларда турли лойиҳалар эълон қилинади. Байрамлар муносабати билан видеороликлар танлови, мақолалар танлови,  расмлар танлови ўтказилиб, кузатувчиларнинг ижодкорлиги, бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, рағбатлантириш орқали уларнинг соҳага қизиқишини ошириш, ўз ишига ижобий ёндошишга эришишни мақсад қилган.

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.