СОҲА ФАХРИЙЛАРИ ЭЪЗОЗДА

СОҲА ФАХРИЙЛАРИ ЭЪЗОЗДА

Маълумки, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилиши белгиланган эди.
Бугун Маҳмуд Замахшарий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида матбуот ва оммавий ахборот воситалари, ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида узоқ йиллар хизмат қилган бир гуруҳ журналистлар, фахрийлар иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда сўзга чиққанлар кекса авлод вакиллари, соҳа фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятдаги ўрнини янада ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилганини таъкидлаб, уларнинг тажрибаси, ибрати, айниқса, ёшлар учун муҳимлигини айтиб ўтдилар.

Бир пиёла чой устида давом этган тадбир якунида устозларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Вилоятимизда 'Кексалар ҳафталиги" қизғин давом этмоқда.

С.АИТБАЕВ,
АОКА Хоразм вилояти бошқармаси бош мутахассиси

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.