Тарбия бу хаёт
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Октябрь 13, 2021
- 487 кўрилди
Оила ва мактаб хамкорлигини шундай йўлга қўйиш керакки, улар бир-бирини тўлдирсин. Шундагина тарбия тўкис бўлади. Мактаб фақатгина фанлардан сабоқ бериб эмас, балки тарбияни кучайтиришга ҳам аҳамият қаратиши лозим. Тарбиянинг пойдевори эса бошланғич синфда қўйилади. Ўқувчиларга ўқитувчи гигиеник тарбиядан тортиб, қандай саломлашиш, кўча-кўйда ўзни қандай тутиш, мехмондорчилик одобини ҳам ўргатиб бориши керак. Бундай сабоқлар қисқагина вақтни олади. Фақат эринмаслик лозим. Бошланғич синфда олинган пухта тарбия боланинг онгида умрбод сақланиб қолади.
Яқинда Урганч шаҳридаги 5-сон умумий ўрта таълим мактабининг 6 в синфида ўтказилган ота-оналар йиғилишида ушбу масалалар муҳокама қилинди. Синф раҳбари Роҳатой Мадримова ота-оналар билан ҳамкорликда қилинадиган ҳар бир иш-режа албатта самара беришини, ўқувчиларни кўпроқ тўгаракларга жалб қилишни, китоб ўқишга қизиқтиришни, асосийси бола икки тарафлама эътиборда бўлишини таъкидлаб ўтди.
Холжон ЯҚУБОВА,
АОКА Хоразм вилояти бошқармаси ходимаси