ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР ШАРАФЛАНДИ
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Сентябрь 30, 2021
- 473 кўрилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 сентябрдаги "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига асосан вилоятимиздан ҳам соҳа ходимларидан бир гуруҳи давлатимизнинг орден ва медаллари билан мукофотланди.
Бугун вилоят ҳокимлигида ушбу мукофотларни топширишга бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Фарход Эрманов тадбир иштирокчиларига давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиз ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг таълим фидойиларига юксак мукофотлар тантанали равишда топширилди.
Тақдирланган устоз ва мураббийларни самимий муборакбод этамиз!
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати