ЖОЙЛАРДА ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЯНАДА...

ЖОЙЛАРДА ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЯНАДА ЯХШИЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисда”ги 2021 йил 29 июлдаги ПҚ 5168-сонли Қарорига асосан 2021 йил 1 октябрь кунидан бошлаб тегишли тартибда юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этиш белгиланган.

 Юқоридаги қарорга асосан Янгибозор туман юридик хизмат кўрсатиш маркази иш бошлади. Марказнинг асосий вазифаси туманда фаолият юритиб келаётган бюджет ташкилотларига юридик хизмат кўрсатишдан иборат бўлиб, хусусан улар томонидан чиқарилган юридик аҳамиятга эга бўлган ҳужжатларни ҳукуқий экспертизадан ўтказиш, уларга хулосалар бериш, давлат ташкилотларга сифатли ва малакали юридик ёрдам кўрсатиш, давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини оширишдан иборат.

Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилиши белгиланган ташкилотлар томонидан Марказлар билан келишилмаган ҳолда юридик тусдаги ҳужжатлар қабул қилинишига йўл қўйилмайди, бундай ҳужжатлар юридик кучга эга эмас ҳамда улар қабул қилинган пайтдан эътиборан ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди.

Эндиликда, юридик хизмат кўрсатилиши белгиланган ташкилотлар томонидан Марказларнинг тегишли хулосаларни олмасдан туриб, юридик тусдаги ҳужжатлар қабул қилинишига йўл қўйилмайди, бундай ҳужжатлар юридик кучга эга ҳисобланмайди. Улар қабул қилинган пайтдан эътиборан ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди.

Ҳозирги кунга қадар Марказ томонидан туманда фаолият юритиб келаётган бюджет ташкилотларда мазкур қарорнинг мазмун моҳияти бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди.

                         

Омонбой Ражапов,
 Янгибозор тумани  юридик хизмат кўрсатиш
маркази бош юристконсульти

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.