“КИТОБ-БЕНАЗИР ХАЗИНА” ЛОЙИҲАСИ САРҲИСОБИ
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Декабрь 25, 2020
- 465 кўрилди
Аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишни сифат жиҳатидан янги ва қулай босқичга олиб чиқиш, китобхонлик тарғиботига бағишланган видеороликларни умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари аудиториясига мослаб тайёрлаш орқали уни таъсирчанлигини ошириш каби вазифаларга қаратилган “Китоб-беназир хазина” -2020 йил” лойиҳаси натижалари сарҳисоб қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда Маҳмуд Замахшарий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида мазкур лойиҳа самарали якунланди.
Танлов натижаларига кўра, “Энг яхши видеоролик” номинацияси бўйича Янгиариқ туман ахборот-кутубхона маркази, “Йилнинг намунали ахборот-кутубхона маркази” номинацияси бўйича Хонқа тумани ахборот-кутубхона маркази, “Кутубхоначига эҳтиром” номинацияси бўйича Гурлан тумани ахборот-кутубхона маркази абонементлар ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш хизмати раҳбари Болтаева Нафиса Матюсиповна ғолиб деб топилди. Танлов ғолибларига ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.