"Xorazm issiqlik manbai"ga MEDIA-TUR ташкил этилди

"Xorazm issiqlik manbai"ga MEDIA-TUR ташкил этилди

Жорий йилнинг 9 декабрь куни соат 11:00да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда Хоразм вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамкорлигида "Кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва соҳада ечимини кутаётган муаммолар, истиқболдаги лойиҳалар" мавзусида журналистлар, блогерлар учун пресс - тур ташкил этилади.

Пресс-тур иштирокчилари Урганч шаҳридаги 19-даҳа марказий қозонхонаси, Кардиология қозонхонаси ва 90-сонли МТТ қозонхоналари фаолияти билан яқиндан танишдилар.

“Хоразм иссиқлик манбаи” ДУК тасарруфида жами 104 та қозонхона, шундан Урганч шаҳрида 40 та (2 таси марказий ва 38 таси маҳаллий) қозонхона, туманларда 64 та маҳаллий қозонхона фаолият кўрсатмоқда. Корхона вилоят бўйича 201 та юридик ташкилотларни иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминлайди. Шундан, 33 таси мактабгача таълим муассасалари, 65 таси мактаб ва интернатлар, 8 таси лицей, 19 таси касб-ҳунар коллежлар, 3 таси олий таълим муассасалари, 32 таси соғлиқни сақлаш муасасалари ва 41 таси бошқа ташкилотлар. “Хоразм иссиқлик манбаи” ДУК тасарруфидаги қозонхоналар 333 та кўп қаватли турар жойларда яшайдиган 12 385 та аҳоли хонадонлари ва 208 та ташкилотларни иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминлайди.
"Таъмирлаш-тиклаш хизмати" ДУКлар негизида "Тез коммунал хизмат" сервислари томонидан шу кунга қадар 1184 қисқа рақами орқали 5 ой давомида диспетчерлик хизматлари томонидан 271.5 млн сўмлик хизматлар кўрсатилган. Хозирги кунда “Тез коммунал хизмат” сервислари томонидан кўп қаватли уйлар учун 20 дан ортиқ хизмат турлари кўрсатилмоқда. Шу билан бирга ҳозирги кунда мурожаатчиларга қулайлик яратиш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан “1184” мобил иловаси ишлаб чиқилди. Дастурнинг асосий мақсади “Ахолида уй-жой билан боғлиқ бўлган муаммолар ечими бўйича енгиллаштириш мақсадида яратилган лойиҳа” ҳисобланиши тўғрисидаги маълумотларга эга бўлдилар.

 

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.