АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРЛАРИ, ОАВ ВА...

АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРЛАРИ, ОАВ ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН СЕМИНАР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ахборот хизмати раҳбарлари, ОАВ ва блогерлар учун “Танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборотларга муносабат билдириш масалалари”, “Ахборот тарқатишнинг ҳуқуқий асослари” мавзуларида семинар ўтказилди.

Семинарда ахборот хизмати раҳбарларининг асосий вазифа ва мажбуриятлари, ахборот тарқатишнинг ҳуқуқий асослари, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборотларга муносабат билдириш ва мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, шунингдек, қонунчиликда ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ҳамда масъулият аниқ белгиланганлиги бўйича маърузалар қилинди.

Семинар очиқ мулоқот тарзида ўтиб, иштирокчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.