Ахборот хизмати раҳбарлари иштирокида семинар ўтказилди.
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Февраль 16, 2021
- 487 кўрилди
Бугун ташкилотлар ахборот хизмати раҳбарлари иштирокида “Танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборотларга муносабат билдириш масалалари” мавзусида Семинар ўтказилди.
Унда ахборот хизмати раҳбарларининг асосий вазифа ва мажбуриятлари, ахборот тарқатишнинг ҳуқуқий асослари, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборотларга муносабат билдириш ва мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби бўйича маърузалар қилинди.
Семинар очиқ мулоқот тарзида ўтиб, иштирокчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.