Янгиликлар

Матбуот соҳасида қабул қилинган ҳар қандай қонун, журналист ва блогерларни ҳуқуқий томондан янада чиниқтиради. Бу касб эгаларига жазо қанчалик оғир бўлса, шунчалик хато қилмасликка ҳаракат қилади, ўз устида ишлайди. Ижодкор халқи шунақа бўлади.

Чўлпон, Абдулла Қодирийлар яшаган даврларда ижодкорларга ўлим (отув) жазоси билан ҳам таҳдид қилинган. Бу билан нима, улар ижодни тўхтатиб қўйганми?
Йўқ!! Улар яширинча ижод қилаверган. Ҳозир ҳам худди шундай.

Жазо қанча оғирлашса ҳам, журналист ёки блогер ёзишни барибир тўхтатмайди. У анонимга айланади ёки қонунларни бузмайдиган мустаҳкам асосланган ҳақиқатни ёзади.

Ёзаверади, ёзаверади, қонунни бузмаган ҳолда ёзаверади. Чунки бу соҳа вакиллари анча зийрак, зукко ва кўпроқ ватанпарвар бўлади. Ўз жонини гаровга қўйиб бўлса-да, ёзаверадиган ҳамкасбларимиз бор.

Кеча Президентимиз айтганларидек, ҳурматли мутасадди ходимлар, матбуот билан ишлашни ўрганмас экан, фақат ўзига зарар бўлаверади. Матбуот билан курашиш эмас, улар билан ишлаш керак. Хоҳлаган ишни қиладиган давр ўтди.

Информацияни беркитиб бўлмасликни тушунадиган пайт аллақачон келган. Ҳозир ҳар бир смартфон эгаси блогер бўлиши мумкин. Белгиланган қонунларга асосланиб ҳам.

t.me/allamjonov_ki/535

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.