Авесто қадимий илму фан асоси

Авесто қадимий илму фан асоси

Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган Халқ таълими ходими С.Исмаиловнинг қаламига мансуб юқоридаги ном остида “Хоразм” наширётида чоп этилган китоб тақдимоти ҳафталикнинг энг қизиқарли ва таассуротларга бой тадбирларидан бири бўлди. Ҳар бир инсон ўзи туғилиб ўсган Ватан, она юрт тарихи, яқин ўтмиши, бугуни ва келажагини пухта билишга, уни ўрганишга ҳақлидир. Ўз элу юртининг тарихини ёш авлод шуурига қанчалик кўп ва хўп сингдирган халқнинг келажаги порлоқ ва истиқболли бўлишига шубҳа йўқ. Тақдимот унда иштирок этган фаол китобхонлар, Урганч шаҳридаги 24-сон ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчи ҳамда ўқувчиларида унутилмас таассуротлар қолдирди.

 

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.