БЕЛЛАШУВЛАРДА МАҲОРАТ
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Август 24, 2020
- 541 кўрилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш учун сифат жиҳатидан янги ва қулай шарт-шароитлар яратиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ижтимоий мослашув ва реабилитация, мустақил таълим олиш ва мулоқот доирасини кенгайтириш фойдаланувчиларга ҳар қандай (босма, мультимедиа ва рақамли) ташувчиларда, шу жумладан, Интернет тармоғида сифатли ахборот манбаларидан фойдаланиш имкониятини яратиш, шунингдек, аҳолига ахборотлар олишнинг манбаи, шакллари, методларини етказиш, ахборот-кутубхона фойдаланувчиларига хизмат кўрсатиш, китобхонлик ҳамда китоб мутолаасини тарғиб қилишдаги, шунингдек, ёшларни интеллектуал билими ва савиясини оширишга қаратилган тадбирлар ташкиллаштиришдаги шахсий ташаббусларга эга кутубхоначи-мутахассисларни қўллаб-қувватлаш мақсадида китобхонлик тарғиботига бағишланган “Энг яхши видеоролик”, “Энг яхши ахборот-кутубхона маркази” ҳамда “Кутубхоначига эҳтиром” тадбирларини ўз ичига олган “Китоб - беназир хазина” лойиҳаси амалга оширилади.