БЛОГЕРЛАР УЧУН СЕМИНАР

БЛОГЕРЛАР УЧУН СЕМИНАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ахборот тарқатувчиларнинг ҳуқуқий билимларини янада оширишга қаратилган “Ахборотни тўплаш ва уни тарқатишдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда қонунчиликда ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ҳамда масъулият аниқ белгиланганлиги, шунингдек, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар, материаллар, фейк хабарлар, умуман, ишончсиз ахборотни ҳар қандай шаклда тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги иштирокчиларга тушунтирилди.

 

Семинар очиқ мулоқот тарзида ўтиб, иштирокчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.