Халқ депутатлари Боғот туман Кенгашининг ХVIII сессияси
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Август 28, 2020
- 546 кўрилди
Халқ депутатлари Боғот туман Кенгашининг навбатдаги сессияси ХVIII бўлиб ўтди.Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Умарбек Шарипов, сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари,тегишли ташкилот раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Сессияда аҳолининг эхтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш («темир дафтар»), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги юзасидан Боғот тумани ҳокими Холбоев Ойбек Мадаминовичнинг ҳисоботи тингланди.
Кун тартибида иккинчи масала юзасидан ҳоким ўринбосари О.Қурёзовнинг ҳисоботи эшитилди. Ушбу масалалар юзасидан сенатор У.Шарипов, депутатлар сўзга чиқиб, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Муҳокама қилинган масала юзасидан туман Кенгаши қарори қабул қилинди.
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати