Босма нашрлар дизайнерлари учун маҳорат дарси
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Ноябрь 03, 2020
- 449 кўрилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан босма нашрлар дизайнерларининг ўзаро тажриба алмашишлари, янги қулай дастурларни ўрганишлари учун маҳорат дарси ўтказилди. Маҳорат дарсини бошқарма бошлиғи Д.Бекчанова очиб бериб, вилоятимизда чоп қилинаётган даврий босма нашрларнинг мазмун-мундарижаси, макети, дизайнини янада яхшилаш масалалари бўйича олдда турган вазифалар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
Маҳорат дарсида “Қувончбек-Машҳура” МЧЖ дизайнери А.Бобожонов “Ҳонқа хаёти” газетасининг имижи ва дизайнини таҳлил қилиб берди.
Маҳорат дарси очиқ мулоқот тарзида ўтиб, иштирокчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.