ДАВРИЙ БОСМА НАШРЛАР МУҲАРРИРЛАРИ УЧУН СЕМИНАР
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Октябрь 28, 2020
- 461 кўрилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан вилоятдаги босма ОАВ бош муҳаррир ва муҳаррирлари билан "Босма нашрларнинг мазмун-мундарижаси ва дизайнини янада яхшилаш масалалари" мавзусида семинар-йиғилиш ўтказилди. Семинарда вилоятимизда чоп қилинаётган даврий босма нашрларнинг мазмун-мундарижаси, макети, дизайни таҳлил қилинди.
Шунингдек, семинарда журналистика жанрлари имкониятларидан янада унумли фойдаланиш лозимлиги таъкидланиб, газета-журналларда фаолият юритаётган дизайнерларнинг ўзаро тажриба алмашишлари, янги қулай дастурларни ўрганишлари учун амалий семинар ўтказилиши белгилаб олинди.