Давлат солиқ бошқармасида очиқ мулоқот

Давлат солиқ бошқармасида очиқ мулоқот

Бугун, 11 февраль Вилоят Давлат солиқ бошқармасида “Ташкилотнинг ўтган даврдаги фаолияти ва истиқболдаги вазифалари” мавзусида оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар, идора ва ташкилот матбуот хизмати вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Ҳудудий туман ва шаҳарларда рўйхатдан ўтган қўшилган қиймат солиғи тўловчиларига ўтган йилнинг 1 сентябридан эътиборан инспекциялар эмас, балки бошқарманинг "Қўшилган қиймат солиғи маъмурчилиги" бўлими томонидан хизмат кўрсатиладиган бўлди. Ҳозирги кунда вилоят бўйича жами 6085 та қўшилган қиймат солиғи тўловчилари тўлиқ вилоят ДСБ ҳисобига кўчириб ўтказилди. Ўтган давр давомида 1625 та ариза кўриб чиқилди. Умумий қиймати 201,4 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар тадбиркорларга қайтариб берилди.

Очиқ, шаффоф тарзда ўтган давра суҳбатида ташкилотнинг истиқболдаги вазифаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.