Электр энергиясидан ноқонуний...

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида тизимга етказилган зарарлар таҳлил қилинди

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги пресс-холида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергегикада назорат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда эълектр таъминоти билан боғлиқ долзарб масалалар ҳақида маълумот берилди.
Таъкидланишича, инспекция 10 та иссиқлик электр станцияси, 15 та гидроэлектрстанцияси, 14 та магистрал электр тармоқлари корхонаси, 203 та туман ва шаҳар электр таъминоти корхонаси (1669 та подстанция, 76 минга яқин трансформатор шохобчалари, 250 минг км.дан ортиқ электр узатиш линиялари), 368 658 та электр хўжалиги мавжуд бўлган юридик истеъмолчилари, 260 та электр хўжалиги мавжуд йирик истеъмолчилар (605 та подстанция), 169 та иссиқлик манбаи ташкилоти, 131 та кўмир тарқатиш маркази фаолиятида давлат назоратини амалга ошириб келмоқда.
Юртимизда хусусий тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмлари ва кафолатларини янада мустаҳкамлаш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада «Ўзэнергоинспекция» ҳам тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлашда яқиндан кўмак бериб келмоқда.
Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорига мувофиқ, жорий йилнинг ўтган даврида инспекция мутахассислари томонидан 6 837 та янги ишга тушириладиган объектларнинг электр таъминоти лойиҳалари экспертизадан ўтказилган ва қуввати жами 945 МВтдан ортиқ бўлган 4 160 та истеъмолчининг электр қурилмаларини электр тармоқларига уланишида кўрикдан ўтказилган. Шунингдек, янги қурилган ва реконструкция қилинган 149 та объектни қабул қилиш ишчи комиссиясида иштирок этилди ва 23 та электротехник лабораториянинг техник ҳолати ўрганиб чиқилди.
Инспекция ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон, ҳамда 2014 йил 6 мартдаги 54-сон қарорлари талаблари асосида жорий йилда 23 та бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш комиссиялари тузган ҳолда, 15 та турли даражали технологик бузилишлар бўйича текшириш ўтказиб далолатнома расмийлаштирилиб, тегишли органларга тақдим этилган.
Таъкидлаш жоизки, соҳада фаолият кўрсатаётган жорий қувватларни энг замонавий технологиялар асосида модернизация қилиш ва янги энергосамарадор қувватларни ишга тушириш бугунги куннинг устувор вазифалар ҳисобланади. Шу боис, мамлакатимизда энергетика соҳасини ислоҳ қилиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада инспекция белгиланган электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатишда технологик сарфларни камайтириш ҳамда реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби юзасидан бир қатор ишларни амалга оширмоқда.
Жумладан, 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Президент фармонига мувофиқ, электр энергетика тизимининг 24 та корхона ва ташкилотларида текширишлар ўтказилиб, электр қурилмаларини эксплуатация қилишда 606 та қоидабузилиш ҳолатлари аниқланди. 15 та тадбиркорлик субъектларида ҳамда 1 та ҳавфни таҳлил қилиш тизими орқали аниқланган ҳолат асосида текширишлар ўтказилди.
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари ва Реактив қувватни компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ, истеъмолчилар томонидан қувват коэффициентининг шартномавий қийматларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатилиб, жами 12 939 та истеъмолчи билан ишлар ташкил этилди ва улардан 2 846 таси томонидан реактив қувватни компенсация қилиш тадбирлари амалга оширилди. Бунинг натижасида электр энергиясини узатишдаги технологик йўқотишларни 4 692,5 минг.кВт.с.га камайтиришга эришилди.
Шу ўринда реактив қувватни компенсация қилишнинг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтсак. Биринчи навбатда компенсация қилиш қурилмаси — ички қурилмаларингизни, яъни ишлаб чиқариш қурилмаларингиз, двигателларининг реактив қувватни компенсация қилганлиги сабабли ҳисоб-китоб даврида реактив энергияси учун қўшимча тўламайсиз. Шу билан бирга, ҳисоб-китоб қилинган қўшимча устамалар учун тўловлардан озод этилиши ва реактив энергия компенсация қилган ҳолда қўшимча равишда электр тармоғига узатсангиз, мазкур бандга асосан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан сизга чегирмалар амалга оширилади.
Тизимга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш масалалари ҳамда соҳадаги янги қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни соҳа ходимларига етказишда инспекция энергетик ходимлари билан кенг мулоқотни йўлга қўийлган.
Бу борада электр энергетика тизими ходимларини ўқитиш ва билим текширувларини ўтказишда инспекция фаол иштирок этмоқда. Жумладан, тизимдаги жами 20 та ташкилот ва корхонага гувоҳномалар берилди. Тизимдаги 1 081 нафар ходимнинг хавфсизлик техникаси, техник эусплуатация ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича билимини имтиҳондан ўтказилиши мувофиқлаштирилди.
Сўнгги йилларда саноат корхоналарининг бунёд этилиши, ишлаб чиқаришнинг кенгайиши, аҳоли сонининг кўпайиши натижасида электр энергияга талаб йилдан-йилга ортиб боряпти. Шу боис, электр энергия ишлаб чиқаришда муқобил манбаларни кенг жорий қилиш, энергиядан оқилона, тежаб-тергаб фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Энергия самарадорлигини ошириш ва электр энергияси тежалишини таъминлаш мақсадида Инспекция томонидан 23 та йирик корхона ва юқори ташкилотлари мавжуд бўлмаган 441 та корхона билан ишлаб чиқилган 1 424 та тадбир бажарилиши эвазига 21,5 млн.кВт.с электр энергияси тежалишига эришилди. 27 та корхоналарда энергетика текширувларни ўтказиш бўйича дастурлар кўриб чиқилиб, тасдиқланди.
Истеъмолчилар томонидан электр тармоқларига ноқонуний уланиш, электр энергиясини коидаларга зид равишда фойдаланиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Бу каби ҳолатларини аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чораларни кўриш юзасидан «ЎзэнергоинспекцияW томонидан жойларда ўрганишлар ўтказилди.
Жумладан, Мажбурий ижро бюроси ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ташаббуси билан Инспекция мутаҳасисларини жалб қилган ҳолда, қўшма тадбирлар ташкил этилиб, уларда жами 212 та истеъмолчи томонидан электр энергиясидан фойдаланишда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.
Мазкур ўрганишлар жараёнида истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан фойдаланишда қоидабузарликларга йўл қўйиб электр энергиясини ўғирлаш ҳолатлари аниқланди ҳамда 170 та истеъмолчиларнинг электр қурилмалари тармоқдан ажратилди.
Ушбу қоидабузарлик ҳолатлари юзасидан ҳисоб-китобларга кўра, етказилган зарар бўйича жами 76 677,3 МВт/соат электр энергияси миқдори қиймати ҳисоб-китоб қилинди. Барча келтирилган зарарни қоплаш юзасидан қонуний чоралар кўрилди.

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.