ФАРМОН ЛОЙИҲАСИ ДЕПУТАТЛАР МУҲОКАМАСИДА
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Октябрь 26, 2020
- 472 кўрилди
Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг йигирманчи сессияси бўлиб ўтди. Ушбу сессияда депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим - тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм - фан соҳасини жадаллаштиришга оид қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги масала юзасидан даставвал депутатлар туман халқ таълими бўлими мудири, туман ҳокимининг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Камоладдин Нурматовнинг маърузасини тинглашди. У ўз маърузасида педагоглар томонидан юқорида тилга олинган фармон лойиҳаси юзасидан билдирилган таклифларни баён қилиб берди. Шундан сўнг депутатлар ҳам лойиҳани атрофлича муҳокама қилиб, ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар.
Жумладан, депутатлардан Сарабиби Матёқубова, Меҳрибон Тиллаева, Одамбой Эшчоновлар лойиҳа умумхалқ муҳокамасидан сўнг айрим таклифлар билан тўлдирилган ҳолда фармон сифатида қабул қилинса, таълим - тарбия тизимини янада такомиллаштиришга ҳисса бўлиб қўшилишини таъкидлашди.
Сессия ишига Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов раислик қилди. Сессия якунида кўрилган масала юзасидан қарор қабул қилинди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ