Гендер тенгликни таъминлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Ноябрь 13, 2020
- 444 кўрилди
Бугун вилоят кенгашлар уйида Хоразм вилоятида гендер тенгликни таъминлаш борасида 2020 йилда олиб борилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, депутатлар, бандлик ва меҳнат муносабатлари, соғлиқни сақлаш, ички ишлар, халқ таълими бошқармалари, сиёсий партиялар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар иштирок этишди.
Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Г.Дурдиева, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ж.Саъдуллаев маъруза қилдилар.
Матбуот анжумани очиқ мулоқот тарзида ўтиб, иштирокчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.