Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Январь 29, 2021
- 484 кўрилди
Гиёҳванд моддалар инсоният учун зарарли ва хавфли экани барчамизга маълум. Унинг савдоси билан шуғулланиш эса жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини ҳам яхши биламиз. Шундай бўлса-да айрим шахсларнинг бундай қабиҳ ишга қўл уришлари ачинарли ҳол.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят ДХХ ҳамда ИИБ бошқармалари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.М. шартли харидорга 2000 АҚШ доллари эвазига, 55,20 гр “опий” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Хоразм вилояти Божхона бошқармаси Ахборот хизмати