ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ...

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗ БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ

Бугун 26 октябрь куни Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман кенгаши депутатлари, тегишли ташкилот раҳбарлари, мактаб, МТТ директорлари ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон лойиҳасини Халқ депутатлари туман Кенгашидаги муҳокамаси ҳақидаги масала кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Ҳазорасп тумани ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Дусчановнинг маърузаси тингланди.

Маъруза юзасидан таклиф ва фикрлар билдирилди.
Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масала юзасидан қарор қабул қилинди.

Сессия ишида вилоят ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари М. Умурзақов қатнашди. Сессия карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.