ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОҒОТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЕССИЯСИ
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Октябрь 26, 2020
- 493 кўрилди
Бугун 26 октябрь куни Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияга туман ҳокими Ойбек Холбоев раислик қилди. Сессияда туман ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ва туман кенгаши депутатлари, тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳасининг муҳокамаси бўйича туман ХТБ мудири Т.Мирзаевнинг маърузаси тингланди. Кун тартибидаги масала қизғин баҳс ва мунозарали бўлди. Депутатлар С.Нурметов, И.Искандаров, Х.Аллаёров, М.Қурёзов, У.Иброҳимов, Э.Жуманиёзовлар таклиф ва фикрларини билдирилди. Сессияда 3-сон ИМИ директори Эргаш Худайназаровнинг таклифлари қўллаб-қувватланди.
Муҳокама қилинган масала юзасидан туман Кенгаши қарори қабул қилинди.
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.