ХИВА ШАҲАР СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Февраль 12, 2021
- 491 кўрилди
Бугун Хива шаҳар сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда ёшларни қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олишди. Шунинг билан бирга ёшлар томонидан мурожаатларда иш билан таъминлашни, моддий ёрдам ажратишни, тадбиркорлик қилиш учун ер ажратилишини, соғлигини тиклашда ёрдамлар сўраб мурожаатлар келиб тушди.
Учрашувда турли хил муаммо ва ҳуқуқий масалаларга ечим излаб келган 105 дан ортиқ ёшлар иштирок этди ҳамда улардан жами 80 та мурожаат келиб тушди.
Шунингдек ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларидан 4 нафарига (мини печ, тикув машинаси, планшет), спорт бўйича етук ўринларни олиб келган ёшларимизнинг 5 нафарига спорт сумкаси (спорт анжомлари билан), умумтаълим мактаблардаги бошланғич ташкилот етакчиларининг 5 нафарига тефал, иқтидорли ёшларнинг 5 нафарига китоблар жамланмалари (бадиий ва жаҳон адабиёти 10 тадан) топширилди.
Хива шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати