ХИВА ТУМАНИ СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР...

ХИВА ТУМАНИ СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Бугун Огаҳий номидаги мактабда Хива туман сектор раҳбарлари билан ёшлар учрашуви ўтказилди. Унда Мамлакатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор, уларни тадбиркорликларини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва ёшларга яратилаётган имтиёзлар ва қулайликлар ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.Тадбирда туман ҳокими О.Матякубов сўзга чиқиб, туманда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг муаммоларига ечим топиш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш борасида қилинган ва эндиликда амалга оширилаётган ишлар борасидаги ҳисоботини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, ёшлар сектор раҳбарларига ўзларини қийнаётган муаммолар, фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Ёшлар томонидан билдирилган таклифлар назоратга олиниб, ижобий ечим топиш юзасидан маъсулларга топшириқ ва муддатлар белгиланди. Учрашувда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.