ХОНҚА ТУМАНИ СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР...

ХОНҚА ТУМАНИ СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Туман маданият марказида сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими М. Давлатов, туман прокурори Д. Қурбанов, Давлат солиқ хизматлари туман бўлими бошлиғи С.Ниёзов, туман ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, майор Ш. Қозиев хамда тегишли ташкилот раҳбарлари, тумандаги бир гуруҳ фаол ёшлар, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар иштирок қилдилар.
Тадбир олдидан ёшларнинг беш ташаббус доирасидаги чиқишлари намойиш этилди. 
Самимий ва очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда ёшларимиз ўзларини қийнаётган муаммо ва таклифлари юзасидан сектор раҳбарларига тўғридан-тўғри мурожаат қилдилар.
Барча мурожаатлар белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, ҳал қилиш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси сектор раҳбарлари томонидан қатъий назоратга олинди.

Хонқа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.