Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашининг навбатдаги йигирма бешинчи сессияси
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Октябрь 27, 2020
- 456 кўрилди
2020- йил 26-октябр куни Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашининг навбатдаги йигирма бешинчи сессияси бўли ўтди.
Кун тартибидаги биринчи масала; Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон лойиҳасини Халқ депутатлари туман Кенгашидаги муҳокамаси тўғрисида туман Халқ таълими бўлими мудири Даврон Болтаевнинг ахбороти тингланди.
Кун тартибидаги Халқ демократик партияси депутатлик гуруҳининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги ПҚ-2863-сонли “Соғлиқни сақлаш сохасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси бўйича Янгиариқ туманида амалга оширилаётган ишлар ҳамда кўрилаётган чоралар самарадорлиги тўғрисида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Жасурбек Жуманиёзов ахборот берди.
Шунингдек сессияда кун тартибидаги Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳининг ташаббуси билан киритилган партиянинг “Жамоатчилик назорати – қонун устуворлиги гарови” лойиҳаси доирасида Янгиариқ туманидаги ички йўлларнинг аҳволи ва уларни яхшилаш борасида олиб борилган ишлар тўғрисидаги; тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш масалалари; шунингдек тумандаги 1- ва 2-сон касб-ҳунар мактаби фаолиятини йўлга қўйиш юзасидаги таклифлар ҳам депутатлар томонидан мухокама этилди.Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.Сессия ишида Хоразм вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлари билан алоқалар бўйича ўринбосари Умурзақов Махмуджон Рахимович иштирок этди.
ЯНГИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.