Халқ депутатлари Янгиариқ тумани Кенгашининг ХХ сессиясини
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Август 28, 2020
- 439 кўрилди
Кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 20 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан туман (шаҳар) ҳокимликларининг аҳолини эхтиёжманд қатламини қўллаб қувватлаш (“темир дафтар”) тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги юзасидан туман ҳокими Муҳаммадмурод Худойбергановнинг ахбороти тингланди.
Кун тартибидаги иккинчи масала; тумандаги умумтаълим мактабларида пандимия шароитида ўқув жараёнларини бошлаш юзасидан 25-26 август кунлари ота-оналар билан ўтказилган йиғилишлар ҳамда улардан олинган сўровнома натижалари юзасидан Янгиариқ тумани ҳалқ таълими бўлими мудири Даврон Болтаев ахборот берди.Сессияда кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди. Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси Маркисов Бекзод Тохир ўғли иштирок этди.
Янгиариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати