Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг XIV сессияси
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Август 28, 2020
- 456 кўрилди
Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг навбатдаги XIV сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Тажиев Бахадир Садуллаевич, сектор раҳбарлари, депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Сессияда аҳолининг эхтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (темир дафтар), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга ошираётган ишлар натижадорлиги юзасидан туман ҳокими Ачилов Муроджон Азаматовичнинг хисоботи тингланди.
Кун тартибидаги масала юзасидан сенатор Б.Тажиев, депутатлар сўзга чиқиб, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Муҳокама қилинган масала юзасидан туман кенгаши қарори қабул қилинди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати