Халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг XII сессияси
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Август 28, 2020
- 452 кўрилди
Халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг навбатдаги XII сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси сессия раиси О.Матякубов бошқариб борди. Сессия ишида аҳолини эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш ("темир дафтар"), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокими О.Матякубовнинг ҳисоботи тингланди.
Сессияда кўрилган масала юзасидан, депутатлар сўзга чиқиб, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Муҳокама қилинган масала юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори қабул қилинди.Сессия ишида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси минтақавий бўлими - Хоразм Маъмун академияси илмий ходими Гавҳар Салаевна Дурдиева иштирок этди.
Хива тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати