Халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи сессияси
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Октябрь 26, 2020
- 453 кўрилди
Бугун 26 октябр куни Халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни сессия раиси О.Матякубов бошқариб борди.
Кун тартибида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон лойиҳасини Халқ депутатлари туман Кенгашидаги муҳокамаси ҳақидаги масала кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан туман халқ таълими бўлими мудири Х.Қодировнинг маърузаси тингланди.
Сессияда кўрилган масала юзасидан, депутатлар сўзга чиқиб, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Муҳокама қилинган масала юзасидан туман кенгашининг қарори қабул қилинди.
Сессияда вилоят ҳокими ўринбосари Т.Давлетов, туман кенгаши депутатлари, тегишли ташкилот раҳбарлари, мактаб, МТТ директорлари иштирок этдилар.