Халқ депутатлари Хива тумани Кенгашининг ўн еттинчи сессияси
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Октябрь 20, 2020
- 464 кўрилди
Бугун 20.10.2020 куни Халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг навбатдаги ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни сессия раиси О.Матякубов бошқариб борди.
Сессия Кун тартибида:
Туман ҳокими О.Матякубовнинг Хива тумани ҳудудида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаш мақсадида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ҳисоботлари тингланди.
Сессия ишида Ўзбекистон президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Саиджонов Дилшод Мадрахимович, Хоразм вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Бекчанова Дилбар Зариповна, депутатлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этишди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар депутатлар сўзга чиқиб, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Муҳокама қилинган масала юзасидан туман Кенгаши қарори қабул қилинди.