Халқ депутатлари Хонқа туман...

Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгашининг XIII сессияси

Сессия ишида кун тартибига қўйилган асосий масала давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 20 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш, хорижда ишлаб, ҳозирда ишсиз қолган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги тўғрисида туман ҳокими О.Жуманазаровнинг маърузаси тингланди.
Эшитилган маъруза юзасидан сектор раҳбарларига янгидан вазифалар топширилди. Сессия ишида кўрилган масала юзасидан қарор қабул қилиниб, ушбу қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссия раислари ва туман ҳокимининг ўринбосарлари зиммасига юклатилди.

Хонқа туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сайт маълумотларидан фойдаланганда http://aokaxorazm.uz расмий веб сайтига ҳавола кўрсатиш шарт.