Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг XV сессияси
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Август 28, 2020
- 458 кўрилди
Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг XV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокими Жўрабек Раҳимовнинг “Туман аҳлининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”) тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга ошираётган ишлар натижадорлиги” хусусидаги ҳисоботи эшитилди ва муҳокама қилинди.Жумладан туман ҳокими ўз ҳисоботида қуйидаги масалаларга атрофлича тўхталди. Яъни, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига туманда камбағал оилалар сони 1670 та эканлиги қайд қилинган. Ушбу оилаларда яшовчиларнинг сони жами бугунги кунда 7528 нафардан иборат. Уларнинг 1056 нафари меҳнатга лаёқатли саналади. Бугунги кунгача улардан 1020 нафарининг бандлиги таъминланган. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга шу кунга қадар 1 млрд 788 млн сўмлик озиқ- овқат маҳсулотлари тарқатилган. Шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан эҳтиёжмандларга Қурбон ҳайити байрами арафасида 1405 млн сўм миқдорида маблағ ажратилиб, нақд кўринишда тарқатилиши таъминланган. Шунингдек Президент фармонига асосан яқинда ҳар бир оила аъзосига 220 сўмдан пул берилган. Буларнинг бари эҳтиёжманд оилаларни моддий жиҳатдан қўллаб қувватланишига имконият яратди.
Тадбиркорликни ривожлантириш, ер майдонлари ажратиб бериш ҳамда кредит асосида ҳунармандчиликни ривожлантириш эвазига фуқароларнинг бандлиги таъминланмоқда. Ушбу ишлар тизимли равишда секторлар кесимида давом эттирилмоқда.
Туман ҳокимининг ҳисоботи тинглангач, депутатлар томонидан муҳокама қилинди. Сессия ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев қатнашиб сўзга чиқди.
Сессия якунида кўрилган масала юзасидан қарор қабул қилинди.
Қўшкўпир тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати