Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашининг XI сессияси бўлиб ўтди
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Август 28, 2020
- 437 кўрилди
Жорий йилнинг 28 август куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашининг навбатдаги ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Рўзметов, сектор раҳбарлари, депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 20 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан туман (шаҳар) ҳокимларининг аҳолининг эхтиёжманд қатламини қўллаб қувватлаш (темир дафтар) тадбиркорликни ривожлантириш, бюжет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилган ишлар натижадорлиги юзасидан туман ҳокими Ҳ.Отаҳановнинг хисоботи тингланди.
Шунингдек, кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Шовот туман халқ таълими бўлими мудири Х.Ражабовнинг тумандаги умумтаълим мактабларида пандемия шароитида ўқув жараёнларини бошлаш юзасидан 25-26 август кунлари ота-оналар билан ўтказган йиғилишлар ҳамда улардан олинган сўровнома натижалари тўғрисидаги хисоботи тингланди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Рўзметов, депутатлар сўзга чиқиб, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Муҳокама қилинган масала юзасидан туман кенгаши қарори қабул қилинди.
Шовот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати