Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи сессияси
- Автор: Сапарбоев Наврўз
- Октябрь 20, 2020
- 480 кўрилди
Бугун Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокими Ҳ.Отаҳановнинг Шовот тумани ҳудудида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаш мақсадида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ҳисоботлари тингланди.
Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Саиджонов Дилшод Мадрахимович, Хоразм вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Бекчанова Дилбар Зариповна, депутатлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этишди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар депутатлар сўзга чиқиб, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Муҳокама қилинган масала юзасидан туман Кенгаши қарори қабул қилинди.